Наманганда 63-халқаро “Гуллар фестивали” тантанали равишда бошланди

    Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истроҳат боғи ёнида фестивалнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Нафосат ва гўзаллик фестивалини Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқав очиб берди.

    Вилоят раҳбари ўз нутқида нафосат ва гўзалликка ошуфта дилларни ўзига ром этаётган ардоқли байрам йиллар давомида такомил топиб, вилоятнинг «ташриф қоғози»га айланиб улгурганини таъкидлади.

    Буни йилдан йилга ушбу сайлга ташриф буюраётганлар қамрови кенгайиб бораётгани, биргина ўтган йилги фестивалга 5 миллионга яқин киши меҳмон бўлиб келганидан ҳам кўриш мумкин. Бу йилги анжуманда эса 7 млн. меҳмон ташрифи кутилмоқда.

    Шунингдек, вилоят раҳбари 63-халқаро “Гуллар фестивали” ўтказилишига яқиндан кўмак берган барча масъул идоралар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар, Маданият, Туризм вазирликлари мутасаддиларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Садиев сўзга чиқди.

    Халқимизнинг севимли хонандаси Озода Нурсаидова қўшиқлари байрамга файз бағишлади.

    Эслатиб ўтамиз: фестивалнинг тантанали очилиши билан бир вақтда Наманган халқаро аэропортидан анъанавий гуллар автопаради ҳам Бобур номли боғ томон йўлга чиқди.

    Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates