ЖССТ дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади

    Саломатлик 19 май 2024 738

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2024 йил учун янгиланган бактериал патогенларнинг устувор рўйхатини (BPPL) эълон қилди.

    Унга антибиотикларга чидамли бактерияларнинг 15 оиласи киритилган бўлиб, улар муҳим, юқори ва ўрта устувор гуруҳларга таснифланади. Рўйхатда микробга қарши препаратларга чидамлик (МҚЧ) тарқалишини тўхтатиш учун янги ва керакли даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берилган.

    МҚЧ бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва паразитларга дорилар таъсир қилмай қолганда вужудга келади ва бу беморларда касалликни оғирлаштиради ва унинг тарқалиш ва ўлим хавфини оширади.

    Одатда МҚЧ микробларга қарши воситаларни нотўғри ва ҳаддан ташқари кўп ишлатиш туфайли келиб чиқади. Янгиланган BPPL рўйхати янги антибиотикларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқишда инновацияларни рағбатлантириш учун халқаро мувофиқлаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича янги маълумотлар ва экспертлар хулосаларини ўз ичига олади.

    Маълумот учун: рўйхат биринчи бўлиб 2017 йилда шакллантирилган эди. Ўшандан буён микробларга қарши препаратларга чидамлилик хавфи ортиб, бу кўплаб антибиотиклар самарадорлигини пасайишига олиб келган ва замонавий тиббиётдаги қатор ютуқларни йўққа чиқариши мумкин.

    “Микробларга қарши препаратларга чидамлилик сил касаллиги каби ҳаёт учун хавфли инфекцияларни самарали даволаш имкониятига таҳдид солмоқда. Бу эса касалликнинг оғир кечишига ва ўлим ҳолатларининг ортишига олиб келади”, — деди ЖССТ Бош директорининг ёрдамчиси Жером Саломон.

    @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates