Бойлар ўз харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмаслиги керак — Бобур Бекмуродов

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов шу йил 16 апрель куни қабул қилинган Ҳукуматнинг ёқилғи-энергетика соҳасида ислоҳотларни назарда тутувчи қарори борасида ўз муносабатини билдирди.

    Унинг таъкидлашича, ислоҳотлар билан бирга, масъул вазирлик ва идоралар айрим истисноларни инобатга олиши керак.

    "Албатта, Ўзбекистоннинг энергетика тармоғи туб ислоҳотларга муҳтож, шу муносабат билан тарифларни ўзгартириш ва бозор механизмларини жорий этиш зарур.

    Ислоҳотлар билан бирга, биз масъул вазирлик ва идораларни қуйидагиларни инобатга олишга чақирамиз:

    - Қарор ижроси доирасида марказий иситиш тизими ва табиий газдан фойдаланиш имкони йўқ ҳудудлардаги шароитларни ҳамда асосий иссиқлик манбалари печка ва кондиционерлар эканлигини ҳисобга олиш зарур;

    - Энергетика вазирлиги юқори кучланиш бўлганда маиший техникаларига зарар етган истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизмларини ишлаб чиқиши зарур;

    - Ҳукумат давлат бюджетидан энергия тармоғини модернизация қилишга ажратилган маблағларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши керак;

    - Хорижий тажрибани ўрганиш ҳам муҳим. Масалан, дифференцияланган тарифлар қўлланиладиган мамлакатларда электр энергиясига талаб юқори бўлган пайтларда (аномал ҳаво шароитларида) тариф нормалари сезиларли даражада оширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates