Тунда дарахт қўпориб ташлаган ниқобли шахсларнинг шахсига аниқлик киритилди

    Ҳозирда ҳуқуқбузарларга тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

    Бир неча кун аввал Юнусобод тумани, 8-мавзеси ҳудудида 16 апрелга ўтар кечаси бир гуруҳ ниқобли шахслар томонидан давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида дарахт қўпориб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.

    Шундан сўнг мазкур сафора дарахти тегишли соҳа мутахассислари ҳамда туман экология бўлими масъуллари томонидан агротехник қоидаларга асосланган ҳолда ишлов берилиб, биологик ўғитлар билан тўйинтирилган тупроқ қопламаси ётқизилган ҳолда ўз ўрнига қайта экилганди.

    Прокуратура органлари томонидан мазкур хабар асосида текшириш ўтказилаётгани маълум қилинди. Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    "Назорат тадбири давомида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ҳудудда қурилиш ишлари амалга оширишни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади", дейилади Бош прокуратура хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates