Google Исроил билан тузилган шартномага қарши иш ташлаш уюштирган 28 нафар ходимини ишдан бўшатди

    Google компанияси булутли ҳисоблаш бўйича Исроил билан тузилган шартномага қарши иш ташлаш уюштирган 28 нафар ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда 18 апрель, пайшанба куни The Washington Post газетаси хабар берди.

    Нашрнинг қайд этишича, акциялар компаниянинг Нью-Йорк ва Саннивейлдаги (Калифорния, АҚШ) офисларида бўлиб ўтган. Ходимлар иш ташлашдан кейинги кун ишдан бўшатиш ҳақида электрон почта орқали хабар олишди ва компания қароридан ҳайратда қолишди.

    Компания вакилларининг газетага айтишича, намойишчилар бошқа одамларнинг ишига ва ҳаракатига аралашган, бу эса корпоратив қоидаларни бузиш ҳисобланади, деб хабар беради iz.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates