Колумбия Президенти Вашингтонни “икки асрлик дипломатик муносабатларни” бузмасликка чақирди.
Fergani Uzay томонидан тўлиқ маҳаллий воситалар билан ишлаб чиқилган Туркиянинг биринчи орбитал трансфер аппарати (YTA) FGN-TUG-S01 ўзининг орбитал миссиясини бошлади.
АҚШнинг Индиана штатида қор ёғиши туфайли штатлараро автомагистралда 45 га яқин машина тўқнашиб кетди.
Норасмий музокаралар давомида Венесуэла Президенти Николас Мадуро АҚШга истеъфога чиқишга тайёрлигини айтди, аммо 1,5 йилдан олдин эмас, деб хабар беради CNN музокаралар билан таниш манбага таяниб.
АҚШ расмийлари Дональд Трамп маъмурияти томонидан “хавф груҳи”да деб белгиланган 19 мамлакатдан келган фуқароларга берилган барча грин-карталарни обдон кўриб чиқилишини эълон қилишди.
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръа саватчалари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-саватчадан ўрин олди.
Ушбу музокаралардан сўнг, Уиткофф ва Дрисколл Оқ уйнинг юқори лавозимли амалдорларига натижалар ҳақида маълумот беришади.
Дональд Трамп маъмуриятининг Украинадаги урушни тугатиш бўйича таклиф қилинган режаси 28 тадан 19 тагача қисқартирилди. Ўзгаришлар Женевадаги музокаралардан сўнг амалга оширилди.
Европа Иттифоқи раҳбарлари ва Украинанинг бошқа ҳамкорлари Америка тинчлик режасини рад этишмоқда. Улар режанинг 28 та бандидан камида бир нечтасини ўзгартирмоқчи, деб хабар беради Bild.
АҚШда H5N5 парранда гриппи штаммидан биринчи марта одам ўлими қайд этилди. Вафот этган одам кекса эди ва соғлиғида муаммолари бор эди.