Шарбат қутисига яшириб, олиб чиқиб кетилаётган 3 млн рубль фош этилди

    Тошкент вилояти "Фарход" чегара божхона постида нақд хорижий валютани яширинча олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

    Таъкидланишича, қўшни давлатга ўтиш учун “Фарход” чегара божхона постига кириб келган фукаронинг сумкаси текширилганида, шарбат қўтисига хуфёна яширилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 3 млн Россия рубли аниқланди.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates