Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, қўшни давлатга ўтиш учун “Фарход” чегара божхона постига кириб келган фукаронинг сумкаси текширилганида, шарбат қўтисига хуфёна яширилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 3 млн Россия рубли аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.