Ўзбекистонга янги турдаги синтетик гиёҳвандлик воситаси — «клефедрон»ни олиб киришга уриниш божхоначилар томонидан тўхтатилди.
9 гектар майдонни қамраб олган «Ғишткўприк» божхона пости қайта қурилгач, шунчаки рақамлашган пост эмас, балки интеллектуал божхона пости сифатида қайта намоён бўлади.
«Наманган аэропорти» чегара божхона пости ходимлари мобил қурилмаларни мамлакатга яширинча олиб киришга бўлган қатор уринишларни аниқлади.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Тошкент халқаро аэропортида йирик миқдордаги дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган навбатдаги уринишни фош қилишди.
Шу йилнинг 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик йўловчилар божхона декларациясини мобил илова орқали онлайн тарзда тўлдириш имкониятига эга бўлади.
Сўнгги кунларда хорижий бренддаги мобил қурилмаларни шахсий эҳтиёжи учун олиб кираётган йўловчилар божхона тўловларининг қимматлиги бўйича ижтимоий тармоқларда норозилик билдирмоқда.
Мажмуа транспорт воситаларининг ҳаттоки кўз илғамас бўшлиқларига ҳам шубҳали объектлар яширилганини кўрсатиб бера олади.
Фарғона туманида олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги юк машинаси кўздан кечирилганда юкхонада 2 турдаги 2 млн 324 минг дона салют ва петардалар ортилгани фош бўлди.
«Тошкент Халқаро Аэропорти» умумий учиб келиш зали ҳудудида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
2025 йил 6–8 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизмати раҳбарларининг XI учрашуви бўлиб ўтди.