Вояга етмаган қизга тегажоғлик қилиб, уни видеога олган икки эркакка жиноят иши қўзғатилди

    Мазкур жиноят иши Қашқадаё вилояти прокуратураси назоратида, Болалар омбудсмани бу борада ўз кузатувини давом эттирмоқда.

    Болалар омбудсманига жорий йилнинг 24 апрель куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро О.Ю. дан мурожаат келиб тушди.

    Мурожаатда Чироқчи туманида яшовчи вояга етмаган қиз Б.Б. (2006 йилда туғилган)га нисбатан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу видеога олинганлиги ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинаётганлиги билдирилган.

    Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.

    Аниқланишича, 2023 йил июль ойида Б.Б. га Ш.Х. томонидан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу ҳолат бошқа шахс - Ж.М. томонидан телефон орқали видеотасвирга олинган.

    Кейинчалик Ж.М видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қиздан товламачилик йўли билан пул олган, аммо шундан кейин ҳам видеотасвирни тарқатиш билан таҳдидни давом эттириб, товламачилик қилиб келган.

    Мазкур ҳолат бўйича Б.Б. (2006 йилда туғилган) 2024 йилнинг 30 март кунига келибгина туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

    Терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.

    Жорий йилнинг 8 апрель куни ЖКнинг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 118-моддаси 1-қисми (Номусга тегиш) ва 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мазкур жиноят иши Қашқадаё вилояти прокуратураси назоратида, Болалар омбудсмани бу борада ўз кузатувини давом эттирмоқда.

    Ўз навбатида, ОАВда интернет орқали вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар юзасидан фото ёки видеотасвирларни очиқ ҳолда тарқатиш шахс, шу жумладан, бола манфаатларига мутлақо зидлигини эслатамиз.

    Бунинг учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик кўзда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates