«Тошкент мозаикалари» махсус мобиль иловаси ишга туширилди

    Илова фойдаланувчиларга «Калейдоскоп» функцияси ва кенгайтирилган реаллик билан тўлдирилган AR фильтрлари ёрдамида Тошкентдаги модернизм дизайни асосида барпо этилган объектлар мозаикалари билан танишиш имконини беради.

    Функциядан смартфон камерасини жойида объектга йўналтириш орқали фойдаланиш мумкин.

    «Тошкент мозаикалари» онлайн каталогида 334 мозаика ҳақида фотосуратлар, жойлашувлар ва маълумотлар мавжуд.

    Бугун мозаикалар Тошкентнинг расман маданий мерос объекти сифатида тан олинган. Илованинг ишга туширилиши Ўзбекистонда сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, мамлакат аҳолиси ва сайёҳлар учун мозаикани сақлаб қолишга ёрдам беради, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Шунингдек, ушбу хабар орқали иловани Google Play, App Store, AppGallery платформалари орқали юклаб олиш мумкинлиги эслатилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates