“Ўзэнергоинспекция”нинг Қашқадарё, Навоий ва Наманган ҳудудий бошқарма бошлиқлари ротация қилинди

    Лавозимга лойиқлик бўйича ўтказилган аттестацияда 74 та ходимнинг билим даражаси қониқарсиз деб топилган.  

    «Ўзенергоинспекция»да жорий йилнинг 4 ойлик якуни бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 4 ойи давомида республика бўйича истеъмолчилар томонидан ёқилғи энергия ресурсларидан самарасиз ва ноқонуний фойдаланишларнинг олдини олиш бўйича 41 минг 592 та профилактика тадбири ўтказилди.

    Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 2 минг 433 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

    Шунингдек, лавозимга лойиқлик бўйича ўтказилган аттестацияда 74 та ходимнинг билим даражаси қониқарсиз деб топилди.

    Йиғилишда тўрт ой якуни бўйича ҳудудларда ишларни етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ва сусткашликка йўл қўйганлиги учун Сурхондарё ҳудудий бошқарма бошлиғи лавозимидан озод этилди ҳамда Қашқадарё, Навоий ва Наманган ҳудудий бошқарма бошлиқлари Инспекция бошлиғининг кўрсатмасига асосан ротация қилинди.

    Шу билан бирга, ижро интизомини бузганлиги учун Андижон ва Сирдарё ҳудудий бошқармаси бошлиқларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

    Йиғилишда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда қонун-қоида талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича доимий давлат назоратини олиб борилиши юзасидан кўрсатмалар берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates