ЖДПУда "Уч авлод" учрашуви

    Собиқ битирувчилар, фахрий устозлар ва ёшлар ибрат мактабига айланиб бораётган "Уч авлод учрашувида" дийдорлашди.

    Ҳар бир соҳанинг етук мутахассислари, фидойилари бўлади. Уларнинг йиллар давомидаги фаолияти ва тўплаган тажрибаси ёш касбдошлари учун ҳам ўрнак, ҳам намуна мактабидир. Жиззах давлат педагогика университетида кўп йиллар фаолият юритган ана шундай фахрийлар, устозлар кўпчиликни ташкил этади.

    Бугун ЖДПУ 50 ёшда шиори остида ташкил этилган "Уч авлод" учрашувига шу даргоҳнинг Физика технологик таълим факультетини 1979 йилда битирган илк қалдирғоч битирувчилар, фахрий устозлар ва талаба ёшлар жам бўлишди.

    Бугунги кун учун Ибрат мактабига айланган "Уч авлод" учрашуви дастлаб Физика технологик таълим факультетига қуриб фойдаланишга топширилган янги ўқув биносининг очилиш маросими билан бошланди. Тантанали маросимни университет ректори Ш.Шарипов очиб берди.

    Тадбирда Фахрийлар собиқ битирувчилар ўз тажрибаларидан сўзлаб берган ҳаётий сабоқлар, чунончи, қалбларида жўш урган ватанпарварлик туйғуси ҳар қандай машаққатли вазиятда уларга куч ва шижоат бергани, халқимиз олдидаги фарзандлик бурчи эса доимо ўз вазифаларига фидойилик ва масъулият билан ёндашишга ундагани иштирокчилар, айниқса, ёшлардаги Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат ҳиссини янада тўлқинлантириб юборганлигини, уларнинг юз-кўзларидан англаш қийин бўлмади.

    Кўпни кўрган нуроний устозлар тажрибаси ёшлар учун катта ибрат мактабидир. Мулоқот давомида ўтган кунларни хотирлаш, бугунги ўзгаришларга шукроналар айтиш – келажак сари катта мақсадлар белгилаб олишга хизмат қилади.

    Бунёдкорлик ишларига томошабин бўлиб эмас, камарбаста бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик билан яшаш эса ёшларнинг бурчидир. Кўтаринки кайфият, нуронийлар билан бўлган мулоқотлар ёшларга кўп нарса беради.

    Тантанали маросимдан сўнг меҳмонлар янги ўқув хоналари, ўқув устахоналари, ошхона ва талаба ёшлар учун янги ташкил этилган 5 ташаббус маркази билан яқиндан танишиб чиқди.

    Тадбир сўнгида нуроний отахон ва онахонлар бир пиёла чойга таклиф қилиниб иқтидорли талабалар томонидан концерт дастури намойиш қилинди .

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates