Инсон ва табиат ўртасидаги боғлиқлик бутун ҳаётнинг, иқтисодиётнинг мустаҳкам таянчи саналади. Қишлоқ хўжалиги эса ана шу муносабатнинг энг қадимий ва энг ҳаётий кўринишидир. Инсоннинг ерга экин экиш, боғ барпо этиш, унинг мевасидан фойдаланиш эҳтиёжи ҳеч қачон тугамайди.
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилоятининг жануби-шарқидаги тоғлар бағридан виқор билан оқувчи Тўпаланг дарёси гўё минг йиллардан бери тоғу тошларга сир айтиб келаётгандек. Баҳорда қорлар эриганда у шиддатли ва тўлқинли, ёзда эса тиниқ ҳамда сокин. Ана шу дарё устида барпо этилган улкан гидроиншоот — Тўпаланг сув омбори бугун нафақат сув, балки ҳаёт, қувват ва ишонч тимсолига айланган.
Жорий йилнинг 10 июль куни Fitch Ratings агентлиги томонидан “Навоийуран” давлат корхонаси сифатидаги рейтинги (GRE – Government-Related Entity) бўйича қўллаб-қувватлаш кўрсаткичини 20 баллдан 30 баллгача ошириб, “кучли” (strong) тоифа билан бахоланди.
Лондонда муҳим маданий воқеа бўлиб ўтди: Буюк Британияда илк бор Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, Ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекция намойиш этилди.
"Навоийуран" давлат корхонасида Бош директор Джамал Файзуллаев раҳбарлигида корхона фаолиятининг биринчи ярим йиллик якунлари ва 2025 йилга белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишига оид асосий вазифаларга бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Қашқадарёдаги йирик саноат корхоналаридан бири “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ҳисобланади. Бу корхонада ишлашни кўп ёшлар орзу қилади. Бу орзуга эришиш эса яхши билим, соҳавий кўникма талаб этади.
Бухоро давлат университетининг “Times Higher Education Impact Rankings 2025” глобал рейтингида дунёнинг нуфузли 800 та университетлари рўйхатидан жой олганлиги муносабати билан ҳамда “Битирувчи–2025” Диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда ёшлар мавзуи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани барчамизга аён. Давлатимиз раҳбарининг Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувдаги нутқи ҳамда табригини янги Ўзбекистонда ёш авлоднинг ўрни, масъулияти ва имкониятлари тўғрисидаги кенг қамровли, стратегик дастур сифатида баҳолишимиз мумкин.
2025 йил 23 июнь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ТУРКСОЙ бош котиби, илмий кенгаш аъзолари, ишчи гуруҳ раҳбарлари, халқаро ҳамкор мутахассислар иштирок этди.