Олий таълим учун педагог кадрлар тайёрлаш: замонавий ёндашувлар, муаммо ва ечимлар

    17 май куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида «Олий таълим учун педагог кадрлар тайёрлаш: замонавий ёндашувлар, муаммо ва ечимлар» мавзусида педагогика университетлари ректорлари иштирокида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

    Дастлаб кириш сўзи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазир ўринбосари Сардор Ражабов минбарга чиқиб, бугунги кунда таълим тизими ва мактабгача таълим соҳасида қилинаётган ва қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида маъруза қилди.

    Олий таълим вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов эса кириш сўзи билан педагог кадрлар тайёрлаш тизимининг муҳим жиҳатларига эътибор қаратди.

    Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази директори Маҳмуджон Болтабаев Олий таълим соҳаларида педагог кадрлар тайёрлаш сифати таҳлили ва устувор вазифалар мавзусида маъруза қилди, унинг магистрлар тайёрлашда йўл қўйилаётган камчиликлар, педагогик компетенциялар зарурати хусусидаги фикрлари ва таклифлари йиғилганларга манзур бўлди.

    Маълумки, ҳар қандай давлат ва жамият тараққиёти ёш авлод таълим-тарбияси, замон талабига мос билимларни чуқур эгаллаган мутахассислар малакаси билан чамбарчас боғлиқ, – дейди Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Абдуғаффор Киргизбаев. – Республикамизда «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади» деган концептуал ғоя асосида мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланди.

    Сўнгги 7 йилда республикамизда мактабгача таълим ташкилотлари сони 5,2 мингтадан 29 минг тага, қамров 72% га етди. Мактаблар эса 9628 тадан 10182 тага етказилиб, қарийб 6,5 млн га яқин ўқувчиларнинг замон талаблари даражасида таълим ва тарбия олишлари учун зарурий шароитлар яратилмоқда.

    Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ўқитиш ва тарбиялашда яхлит тизим яратиш, истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 2019 йилдан бошлаб босқичма-босқич Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ташкил қилиниб kelinmoqda.Bugungi кунга келиб уларнинг сони 205тани (14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби, 182 та ихтисослаштирилган мактаб) ташкил қилиб, уларда 73 минг 302 нафар иқтидорли ўқувчилар қамраб олинган.

    Илмий-амалий анжуманда Буюк Британия, Германия, Россия Федерацияси, Азарбайжон, Беларусь, Қозоғистон республикалари ва мамлакатимиз олий таълим ташкилотларининг ректорлари, етакчи мутахассислари, олимлари, педагоглари ҳамда ушбу йўналиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган тадқиқотчилар иштирок этишди.

    Жумладан, Европада «Персонални бошқариш соҳасида устуворликни таъминлаш» тадқиқотлари комиссияси эксперти Инга Стаскевиcиуте-Бутиененинг Педагогик касбий тайёргарликда илғор хорижий тажрибалар мавзусидаги маърузаси педагогик таълимда жаҳон тажрибасини қўллаш борасида муҳим жиҳатлари билан аҳамиятли бўлди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates