Сохта чипта билан концерт дастурига киришга уринган мухлислар саройга қўйилмади

    Ижтимоий тармоқларда тарқаётган «Айни дамда Humo Arena’да Macan концерт дастурига кўпчиликни билети сохта экан» сарлавҳаси остида видеолардаги ҳолатга Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бошқармаси изоҳ берди.

    Изоҳда қайд этилишича, Humo Arena саройида хонанда Масаn’нинг бўлиб ўтган концерт дастурига Миллий гвардия ходимлари хавфсизликни таъминлаш учун жалб қилинган бўлиб, ушбу концертга киришдаги чипталар текшируви жараёни эса Iticket ходимлари томонидан махсус сканер қурилмасининг QR-коди орқали текширилиб киритилган.

    «Аммо баъзи бир фуқаролар қурилмани алдашга уринган ва аввал саройга кириб бўлган танишларининг чипталари билан такроран киришга уринишган. Ўз-ўзидан маълумки, бундай чипталарга эга бўлган фуқаролар назорат ўтиш жойидан ичкарига қўйилмаган», — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан ушбу фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилган ва жамоат тартиби сақланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates