Изоҳда қайд этилишича, Humo Arena саройида хонанда Масаn’нинг бўлиб ўтган концерт дастурига Миллий гвардия ходимлари хавфсизликни таъминлаш учун жалб қилинган бўлиб, ушбу концертга киришдаги чипталар текшируви жараёни эса Iticket ходимлари томонидан махсус сканер қурилмасининг QR-коди орқали текширилиб киритилган.
«Аммо баъзи бир фуқаролар қурилмани алдашга уринган ва аввал саройга кириб бўлган танишларининг чипталари билан такроран киришга уринишган. Ўз-ўзидан маълумки, бундай чипталарга эга бўлган фуқаролар назорат ўтиш жойидан ичкарига қўйилмаган», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан ушбу фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилган ва жамоат тартиби сақланган.