Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилган.
Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи "Бўрижар"каналида чўкаётган фуқаро ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардиячилар томонидан қутқариб олинди.
Миллий гвардия мерганлари Хитойда ўтган “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар мусобақасида 25 давлат орасида ғолибликни қўлга киритди.
Миллий гвардия сафларида хизмат қилаётган гвардиячи қизлар сони йил сайин ортиб бормоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисига биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.
Бугун, 7 октябрда Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни эрталаб соат 06:15 атрофида Хоразмдаги “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳига тегишли бўлган эҳсон қутисини очмоқчи бўлган номаълум шахс ушланди.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий полигонида МДҲ Аксилтеррор маркази кўмагида Ҳамдўстлик ваколатли органларининг “Шарқ-Аксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўсматовларга муддатидан олдин "Подполковник" ҳарбий унвонлари топширилди.