Ижод мактабига туркиялик меҳмонлар ташриф буюришди

    Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Мехмет Сурейя Эр жаноблари, элчихонанинг таълим бўйича маслаҳатчиси Али Эюпкожа, маданият ишлари бўйича маслаҳатчиси Алпарслан Акинжи ҳамда Туркия телевидениясининг бир гуруҳ вакиллари Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг ўзига хос ижодий муҳитидан баҳраманд бўлишди.

    Самимий суҳбатлар ва баҳру байтлар беллашуви йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

    Шунингдек, нуфузли меҳмонлар муассасада ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари, Президентимиз томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдодини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган 5 та ташаббус йўналишлари бўйича тўгарак фаолиятлари ва ўқувчиларнинг ижодий ишлари билан танишдилар.

    Мактабда “Дўстлик мадҳи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ўқувчилар томонидан айтилган ўзбек ва турк тилларидаги шеърлар меҳмонлар томонидан юксак баҳоланди.

    Бу ҳақда тайёрланган лавҳа Туркия телевидениясида эфирга узатилди.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates