Аввалига бир муддат тўловлар ўз вақтида тўланган бўлса-да, кейинчалик автокредит шартномасига мувофиқ тўловлар кечиктирила бошлаган.
Шунга кўра, суднинг ижро варақасига асосан қарздор Р.Т.дан банк фойдасига 237,4 млн сўм ундирилиши белгиланган.
Бироқ бугина эмас. Қарздор Р.Т. бошқарувидаги ушбу машинада ҳаракатланаётган вақтда 10 маротаба йўл ҳаракати қоидаларни бузганлиги махсус қурилма (радар)ларга муҳрланган. Ушбу қоидабузарликлари учун фуқарога 4,4 млн. сўм жарима қўлланилган.
Қарздорликларни ундириш мақсадида Бюронинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли “Hyundai Tucson” автомашинаси хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди.
Ҳозирда ушбу автотранспорт воситасини реализация қилиш ишлари юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.