Ўз фарзандини қийноққа солган ўзбекистонлик она Россияда озодликдан маҳрум қилинди

    Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси А.Г. (аёл) 2019 йилда туғилган ўз фарзанди Р.Х. ни (қиз бола) муттасил равишда қийнаб келгани учун жазога тортилди.

    Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.

    Ўзбекистон Республикаси Болалар омбудсмани Бош прокуратурага киритган сўрови асосида РФ Тергов Қўмитасининг Новосибирск шаҳри (Октябрский райони) тергов бошқармаси томонидан А.Г.га нисбатан РФ ЖК 117-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эди.

    Россия Федерацияси Тергов Қўмитасининг ахборотига кўра, мазкур жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилиб, А.Г. РФ ЖК 117-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган ҳамда жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates