Хабарда айтилишича, Кореяга ишлаш мақсадида кетган ва шартнома шартларини бузган қашқадарёлик фуқаро М.Анинг кафилидан суд қарорига асосан МИБ 70 млн сўм ундирган.
Миграция агентлигига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган қарийб 80 нафар ҳамюртимизнинг кафиллари томонидан давлатга 2 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.
"Кореяга ишлаш учун бораётган ҳар бир юртдошимиз кетиш олдидан уч томонлама шартномага имзо чекмоқда. Шартномада "Агар иш жойимни сабабсиз ташлаб кетиб, нолегал фаолият юритадиган бўлсам, мени кафилликка олаётган шахс, яъни яқин қариндошимдан Кореяда нолегал юрган ҳар бир ойим учун 2000 АҚШ долларидан (ҳозирги вақтда) жарима ундирилишига розиман", деган жумлалар бор", дейилади хабарда.