105 миллиард 421 миллион сўмдан зиёд маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳисоб-китоб қилинган

    Ташкилотнинг сўнгги йиллардаги фаолиятига назар ташласак, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар (ариза, шикоят ва таклифлар) сони 83 минг 367 тани ташкил қилган. Шуларнинг 32 минг 305 таси ёзма, 41 минг 197 таси оғзаки, 9865 таси электрон мурожаатлар бўлган.

    Мамлакатимизда 1996 йил 26 апрель куни истеъмолчиларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва уни тартибга солишга доир "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинган. Бугун ушбу қонуннинг қабул қилинганига 27 йил тўлди.

    Қонун истеъмолчилар ва тадбиркорлар ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади, истеъмолчиларнинг тегишли сифатдаги товарлар (хизматлар)ни сотиб олиши билан боғлиқ ҳуқуқларини, товарлар (хизматлар), ишлаб чиқарувчилар (тайёрловчилар) тўғрисида ахборот олиш, ўз манфаатларини давлат ва жамият томонидан ҳимоя қилиниши каби кўплаб ҳуқуқларини кафолатлайди ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини белгилаб беради.

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мазкур қонун асосида кўп йиллардан бери республикамиздаги барча истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолида истеъмолчилик маданиятини, ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўлида жамоатчилик ташкилоти сифатида хизмат кўрсатиб келмоқда.

    Ўтган давр мобайнида келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши натижаларига кўра, 105 миллиард 421 миллион 527 минг 061 сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишига эришилди. Шундан 1215 мурожаат юзасидан суд органларига даъво аризалари киритилди. Федерация тизимидаги ташкилотлар томонидан суд идораларига киритилган даъво аризалари бўйича 6 миллиард 940 миллион 991 минг 374 сўм маблағ истемолчилар фойдасига ундирилди.

    Шунингдек, федерация томонидан ижтимоий аҳамиятга молик "Обод хонадон юрт кўрки", "Оролбўйини обод этайлик", "Истеъмолчилар уйи" ва "Истеъмолчи кутубхонаси" каби кўплаб лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates