2-ГМЗ қайта ишлаш қувватлари оширилмоқда

    2-гидрометаллургия заводи Навоий кон-металлургия комбинатининг ишлаб чиқариш қуввати жиҳатидан энг йирик корхонаси ҳисобланади.

    Айни пайтда корхонада 78 та шарли тегирмон ёрдамида суткасига 150 минг тоннагача маъдан қайта ишланмоқда.

    Сўнгги тўрт йил мобайнида олтин ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга қаратилган инвестицион лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилиб, 2-ГМЗнинг майдалаш цехида тўққизта шарли тегирмондан иборат бешта янги блок ишга туширилди.

    Бу таркибида олтин бўлган маъданни қайта ишлаш ҳажмини 13,5 млн. тоннага ёки 2020 йилга нисбатан 20 фоизга ошириш имконини берди.2-гидрометаллургия заводи бош муҳандиси Сардор Полвонов таъкидлаганидек:

    «Ушбу шарли тегирмонлар ва уларга ишлатилган жиҳозлар, технологик ускуналар комбинат мутахассислари томонидан маҳаллийлаштирилиб, Навоий машинасозлик заводида тайёрланди. Мисол учун, оғирлиги 706 тонна ва ҳажми 134 кубометр бўлган шарли тегирмонда соатига 120 тонна маъдан қайта ишланмоқда.
    Айни кунларда майдалаш цехига янада йирик ҳажмли бўлган шарли тегирмонни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бу тегирмон ишга туширилиши келгусида маъданни қайта ишлаш ҳажмини йилига 1,8 млн. тоннага ошириш ёки заводнинг йиллик қувватини 55,6 млн. тоннага етказиш имконини беради

    Таъкидлаш керакки, Навоий кон-металлургия комбинатида жорий йилда 105 млн. тонна маъдан қайта ишлаш прогноз қилинган бўлса, унинг тенг яримидан ортиғи, яъни, 53,8 млн. тонна 2-ГМЗ улушига тўғри келади.

    Уч минг нафардан ортиқ ишчи-ходим фаолият олиб бораётган заводнинг ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган. Бу ишлаб чиқаришни мунтазам кузатиб бориш, тежамкорликка эришиш, иш суръатини янада оширишни таъминламоқда.

    «НКМК» АЖ Матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates