Ўзбекистон ва Корея ноёб ва камёб металлар соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

    Бугун Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводига Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг делегацияси ташриф буюрди.

    Дастлаб, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бошчилигидаги делегация вакиллари «ЎзТМК»АЖда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар билан таништирилди.

    Шундан сўнг, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён ҳамда «Ўзбекистон технологик металлар комбинати»АЖ бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаев, масъуллар, соҳа вакиллари иштирокида музокаралар олиб борилди.

    Унда Корея билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларга сармоя киритиш, металлургия, нанотехнологиялар ва янги материаллар соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, технологик металларни етказиб бериш, илмий-тадқиқот ва кончилик фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида делегация вакиллари Ўзбек-Корея металлар марказида ҳам бўлиб, у ердаги мавжуд замонавий техникалар билан танишишди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates