Савдони ривожлантириш компанияси 800 га яқин экспорт қилувчи корхоналарга молиявий ёрдам кўрсатди

    Президентнинг 2024 йил 14 мартдаги қарори билан «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти ташкил этилиб, бошқариш ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига берилган эди.

    Компания томонидан 2024 йилда 798 та (2023 йилнинг мос даврида 1340 та) экспорт қилувчи корхоналарга 311,4 млрд сўм (2023 йилнинг мос даврида 409,5 млрд сўм) миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилган.

    Шунингдек, 248 та (2023 йилнинг мос даврида 304 та) корхонага экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банкларига 241,2 млн доллар (2023 йилнинг мос даврида 262,3 млн доллар) миқдорида молиявий ресурслар ажратилган бўлиб мазкур корхоналар томонидан жами 1953,1 млн доллар (2023 йилнинг мос даврида 1661,6 млн доллар) миқдорида экспорт амалга оширилишига эришилди.

    Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Компания томонидан 2023 йилда сарфланган ҳар 1 долларга нисбатан ўртача 5,6 доллар экспорт амалга оширилган бўлса, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 7,4 долларни (32 фоизга ўсган) ташкил қилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates