2022 йил ғалла ҳосили учун минимал нархлар белгиланди

    Агросектор 12 май 2022 2331

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4634-сонли қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда келгуси йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилиш ҳамда бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш вазифаси юклатилган.

    Шунга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан жаҳон бозори ҳамда минтақавий биржалар нархлари таҳлил қилиниб, 1 тонна ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нарх 3,0 миллион сўм бўлиши эълон қилинади, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Бозорлардаги нархлардан келиб чиққан ҳолда ҳар чоракда кутилаётган минимал нархга тузатишлар киритилиб, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates