2022 йилда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 74,4 фоизга етди

    АОКАда “Ўзсувтаъминот” АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва жорий йилдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Такъидланганидек, 2022 йилда барча дастурлар доирасида 3,3 трлн сўм бюджет маблағлари ва халқаро молия институтларининг 185,5 млн доллар маблағлари ўзлаштирилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан республика бўйича жами 7 130,1 км ичимлик ва 232,9 км оқова сув тармоқлари тортилди, 859 та ичимлик ва оқова сув иншоотлари қурилди ҳамда реконструкция қилинди.

    Масалан, ўтган йилда Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятида кунлик қуввати 100 минг куб метр бўлган “Қодирия” сув тозалаш иншооти, Жиззах шаҳрида кунлик қуввати 30 минг куб метр бўлган оқова сув тозалаш иншооти, Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Бухоро шаҳрида кунлик қуввати 100 минг куб метр бўлган оқова сув тозалаш иншооти ҳамда Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Ширин шаҳрида кунлик қуввати 4 минг метр куб бўлган оқова сув тозалаш иншооти ишга туширилди.

    Ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожланитириш мақсадида ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан ҳам бир қатор ишлар бажарилди. Жумладан, 82,8 км ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 7 та сув қудуғи қазилди ва 121 та янги насос ускуналари ўрнатилди. Шунингдек, 44,9 млрд сўм молиялаштириш эвазига 1,8 минг км ичимлик суви тармоқлари ва 1,8 минг та насос ускуналари мукаммал ва жорий таъмирланди.

    Тадбирда ўтган йил давомида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналарига келиб тушган мурожаатлар статистикаси тўғрисида ҳам маълумот берилди. Таъкидланганидек, 2022 йил давомида 28 301 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 90 фоизга яқини тегишли тартибда кўриб чиқилган ва қаноатлантирилган.

    Шунингдек, аҳолининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида акциядорлик жамиятида 12-55 қисқа рақамли колл-марказ 24/7 режимда фаолият юритиб, 2022 йилда ушбу колл-марказ орқали 144 мингта мурожаат келиб тушган ва уларнинг 87 фоизи ижобий ҳал этилган.

    Умуман олганда, 2022 йилда амалга оширилган ишлар натижасида республика аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 69,7 фоиздан 74,4 фоизга, оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси эса 17,2 фоиздан 18,9 фоизга етказилди. Ичимлик сувини сотиш ҳажми 1,19 млрд метр кубга, cув ҳисоблагичлари мавжуд истеъмолчиларнинг сони 2,42 миллионтадан 2,83 миллионтага, сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик 64,3 фоизга етказилди. Истеъмолчилар базаси 4,15 миллионтадан 4,4 миллионтага етказилиб, 242 минг истеъмолчига оширилди.

    Мутасаддилар 2023 йилда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар. Қайд этилганидек, истеъмолчилар базасида абонентларнинг сони 4,4 миллионтадан 4,6 миллионтага етказилиб, 202 минг истеъмолчига оширилади. Сув ҳисоблагичлари мавжуд истеъмолчилар 2,83 миллионтадан 3,2 миллионтага оширилиб, сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик даражаси 70 фоизга етказилади.

    Халқаро молияти институтларининг 265,8 миллион доллар маблағи ҳисобидан 2023 йилда жами 400 километрдан ортиқ ичимлик ва 120 километр оқова сув тармоқларини ётқизиш, 1 та сув тозалаш ва 18 та сув тақсимлаш иншоотини, 2 та оқова сув тозалаш иншоотини, 15 та оқова сув насос станциясини қуриш режалаштирилган. Жумладан, жорий йилда Гулистон ва Янгиер шаҳарларида кунлик умумий қуввати 37 минг куб метр бўлган 2 та оқова сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилади.

    Умуман олганда, жорий йилда барча дастурлар доирасида якуни билан 1,1 млн. нафар аҳолини илк бор ичимлик суви таъминланиши, таъминланганлик даражаси 77 фоизга, оқова сув хизмати билан қамраб олинганлик даражаси эса 19,5 фоизга етказиш режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates