2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади — Президент

    Бугунги йиғилишга тайёргарлик доирасида 2025 йилда 5 миллиондан зиёд аҳолини даромадли қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш маҳаллабай ҳисоб-китоб қилинган.

    Бу мақсадга эришиш учун ҳудудларнинг иқтисодий сектор раҳбарлари ўз онгини ўзгартириши, иш тизими ва ёндашувларини тубдан қайта кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Уларнинг раҳбарлари ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашиб, замон талабларига мос ишлаш тартибига ўтиши муҳим экани уқтирилди.

    Шу билан бирга, ҳоким ва банкларнинг ижобий тажрибаларини кенгайтириш, муаммоларни ҳал қилиш бўйича 40 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар тайёрланган.

    Умуман, 2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади”, - деди Президент.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates