Давлатимиз раҳбари “еттилик” иш вақтининг ярмини турли мажлис ва тадбирларда ўтказаётганини кўрсатиб ўтди.
Маҳалланинг озодалиги шу ерда яшаётган аҳоли, “маҳалла еттилиги”, ҳокимнинг “юзи”. Шундай бўлса-да, айрим маҳаллалар, кўчалар, қурилишлар атрофи, ариқлар, хиёбонларда озодалик талабларига риоя этилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечим топилиши керак бўлган бир қатор масалалар кўрсатиб ўтилди.
Туман ҳокимлари берилаётган маблағдан оқилона фойдаланиб, “маҳалла еттилиги” билан янги ёндашувлар асосида ишлаши зарурлиги қайд этилди.
Президент маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Мутасаддилар зиммасига вилоят ва туман ҳокимлари билан биргаликда Президент ва ихтисослашган мактабда орттирилган тажриба асосида жорий йилда 598 та техникумга халқаро стандарт бўйича замонавий касбга ўқитиш муҳитини олиб кириш вазифаси қўйилди.
Олийгоҳ, техникум ва мактабларда хитой тилини ўқитиш мақсадида 100 дан зиёд тил эгалари ва волонтёрлар таклиф қилинади.
Ўтган йилдан бошлаб 1-синфларда ахборот технологиялари дарслари йўлга қўйилди. Кейинги ўқув йилидан юқори синфлар учун сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади.
Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала – мактаб таълими. Олис ҳудудлардаги 74 минг ўқувчи ҳозиргача 5-7 километр узоқликдан мактабга қатнаётгани қайд этилди.