2028 йил Лос-Анжелесда бўладиган Паралимпия ўйинларига ҳозирдан тайёргарлик кўриш кераклиги таъкидланди

    Келгусида юртимизда параспорт турлари билан бирга ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган спорт турларини ҳам кенг ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилиши таъкидланди.

    Асосий эътибор ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлашга қаратилади.

    Парижда эришилган натижаларни атрофлича таҳлил қилиб, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўладиган Паралимпия ўйинлари учун тайёргарликни ҳозирдан бошлаш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

    Пара атлетларимиз югуриш, ядро ва найза улоқтириш, узунлик ва баландликка сакраш бўйича мусобақаларда жуда фаол иштирок этишди. Энди бундай спорт турларидаги иштирокни янада кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates