Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг фармони билан Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг “Ҳурматли эл ёшуллиси” (“Hormatly il ýaşulusy”) унвони билан тақдирланди.
Фармонда Комиловнинг миллий анъаналарни ривожлантириш, ёш авлодни тарбиялаш, сиёсий, иқтисодий, илмий-маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдаги хизматлари алоҳида қайд этилган.
Шунингдек, шоир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан Комилов «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали ва ёдгорлик белгилари билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов айни пайтда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритади.