3 та шаҳарга болалар ва ёшларга оид лойиҳалар амалга оширилиши учун 30 минг доллар берилди

    Халқаро ҳамкорлик 22 феврал 2023 932

    3 мингта шаҳар, 30 миллион нафар болалар ва ёшлар. Бу рақамлар UNICEF болалар жамғармасининг глобал ташаббуси амалга оширилган ҳудудлар ҳамда унга қамраб олинганлар сонидир.

    Илк бор 1996 йилда илгари сурилган ушбу «Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар» ташаббусига 2021 йилда Ўзбекистон ҳам расман қўшилган...

    Ташаббус Ўзбекистонда «Болалар ва ёшлар учун маҳаллий бошқарув» номи билан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг молиявий кўмагида амалга ошириляпти. Унга 6 та ҳудуд – Асака (Андижон вилояти), Қўқон (Фарғона вилояти), Термиз (Сурхондарё вилояти), Зарафшон (Навоий вилояти), Янгибозор (Хоразм вилояти) ва Бўстон (Элликқалъа тумани Қорақалпоғистон Республикаси) шаҳарлари танлаб олинган.

    2022 йил давомида ҳамкор ташкилотлар томонидан маҳаллий ҳокимлик органларига болалар ва ёшларнинг шароитини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилиш жараёнига ёшларни жалб этиш бўйича услубий ва техник ёрдам кўрсатилди. Жумладан, халқаро экспертлар маҳаллий ҳокимлик вакилларига натижага йўналтирилган режалар тузиш кўникмаларини ўргатди. Шунингдек, «Ёш маслаҳатчилар» кенгашлари тузилиб, 10 мингга яқин болалар ва ёшлар онлайн ва оффлайн тарзда маслаҳатлашувлар орқали ҳокимликларнинг иш режаларини тузиш жараёнига жалб этилди. Бу жараёнда «Ҳоким ва ёшлар» учрашувлари муҳим ўрин тутди, унда раҳбарлар ва ёшлар ўз шаҳридаги болалар ва ёшлар билан боғлиқ ижтимоий масалаларни муҳокама қилиш имконига эга бўлди.

    Жорий йил 21 февралда Тошкент шаҳрида ҳар бир номзод шаҳарнинг 2023 йилга мўлжалланган ёшларга оид Ҳаракатлар режаси тақдимоти ўтказилди. Ҳокимлар «Ёш маслаҳатчилар» кенгаши вакиллари билан биргаликда ўз иш режалари, айнан болалар ва ёшларнинг таклифлари билан таништирди. Шундан сўнг, Ҳаракатлар режаси тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан баҳоланди ва бунда Бўстон, Янгибозор ва Қўқон шаҳарлари ғолиб, деб топилди. Ғолиб шаҳарларга ўз ҳудудидаги болалар ва ёшларнинг фаровонлигини яхшилаш бўйича тадбирларни амалга ошириши учун 30 минг доллар миқдорида қўшимча маблағ тақдим этилди. Зарафшон, Термиз ва Асака шаҳарлари эса рағбатлантирилди.

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates