6 580 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотувга қўйган дўкон аниқланди

    101,4 млн сўмлик 23 хил турдаги 6 580 қути хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “O-D.” МЧЖ раҳбари Ю.Р. савдо дўкони ва омборхонасида умумий баҳоси 101,4 млн сўмлик 23 хил турдаги 6 580 қути хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.