8 та конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, якуний заҳиралари ҳисобланмоқда

    Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида, Устюрт, Бухоро-Хива, Фарғона, Ҳисор ва Марказий Қизилқум регионларида геология-қидирув ишларини олиб бориш учун бир қатор конлар ва майдонлар ажратилган.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига 2020-2025 йиллар мобайнида ушбу конларда қидирув босқичини якунлаш ҳамда ажратилган янги майдоннинг нефтгазлилик истиқболини баҳолаш орқали белгиланган углеводород ҳом-ашё заҳирасини ўстириш топшириғи қўйилган.

    Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича углеводород хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш бўйича йиллик ишлаб чиқилган Дастурлар асосида геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

    Геология-қидирув ишлари якунланган конлар натижалари асосида уларнинг якуний заҳираларини баҳолаш ишлари амалга оширилади.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти маълумотларига кўра, акциядорлик жамияти томонидан 2020-2022 йиллар мобайнида якуний заҳираларни ҳисоблаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида углеводород ва фойдали қазилмалар заҳиралари бўйича қуйидаги конлар Давлат заҳиралари комиссиясида тасдиқланди.

    • 2020 йилда “Чаккақум-Шимолий Сузма”, “Муродтепа-Атамурод” конлари.

    • 2021 йилда “Дўлтатепа”, “Марварид”, “Жанубий Кулбешкак”, “Учтепа” конлари.

    • 2022 йилда “Тўмарис”, “Арслон”, “Шўртак” конлари.

    2023 йилд ҳам ушбу Дастур ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Унга кўра “Ёрмоқ”, “Андакли”, “Шорқум”, “Ўртақум”, “Ижобат”, “Ўртабулоқ” (тер.юра), “Чақар” ва “Тарнасой” каби конларнинг якуний заҳираларни ҳисоблаш белгилаб олинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates