Бу ҳақда Ўзбекистон давлат филармонияси маълум қилди.
Шу йилнинг 17 сентябрь куни соат 19:00да пойтахтимизнинг "Халқлар дўстлиги" санъат саройида Ўзбекистон давлат филармониясининг барча ижодий жамоалари иштирокида концертлар мавсумининг унутилмас очилиши ҳамда муносиб ижодкорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Унда дилга яқин қўшиқлар ва бетакрор рақслар, жаҳон ҳамда ўзбек классик мусиқалари ижро этилади, шунингдек, самарали меҳнат қилаётган филармония ижодкорларини тақдирлаш жараёнлари ташкил этилади, — дейилади хабарда.