Мустақиллик байрами тадбирларида хавфсизликни таъминлашга 30 минг ходим жалб қилинади

    Ходимларга хизматда фойдаланиш учун 3 037 та металлодетектор, 1 587 та автотранспорт, 7 881 та алоқа воситалари ва 267 бош хизмат итлари ажратилди.

    АОКАда Ички ишлар вазирлиги ЖХД ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова иштирокида ўтказилган брифингда байрам тадбирлари давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Тадбирлар давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 16 832 нафар ички ишлар органлари, 4 677 нафар Миллий гвардия, 1 943 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда 7 244 нафар жамоатчилик вакиллари жалб этилмоқда.

    Ходимларга хизматда фойдаланиш учун 3 037 та металлодетектор, 1 587 та автотранспорт, 7 881 та алоқа воситалари ва 267 бош хизмат итлари ажратилди.

    Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектларда 2 107 та видеокузатув камералари ўрнатилиб, шундан 452 таси ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинди ҳамда онлайн назорат ўрнатилди.

    Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардан 150 метр узоқликда 396 та автотураргоҳлар ташкил этилди.

    Бундан ташқари, байрам тадбирлари ва халқ сайиллари ўтказиладиган жойларда транспорт воситаларининг тўғридан-тўғри кириб келишини олдини олиш мақсадида, темир панжара, бетон тўсиқ ва таранлар ўрнатилади.

    Зарурий ҳолатларда эса, айрим кўча ва йўлларда ҳаракатнинг чекланиши сабабли, айланма йўллар ташкил этилади.

    Мазкур жойларга фақат хизмат кўрсатиш транспорт воситаларининг киришига рухсат берилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates