Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида барпо этилган “Шовот–Тошҳовуз” қўшма савдо зонасига ҳар икки давлат фуқаролари визасиз кириш-чиқиш ҳуқуқига эга.
Самарали Ўзбекистон – Туркманистон саммити якунланди.
Кўксарой қароргоҳида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.
17 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари орқали Каспий денгизининг сув сатҳи пасайиб бораётгани, унда экологик муаммолар юзага келаётгани, ноёб жониворлар нобуд бўлаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез дуч келяпмиз. Каспий денгизи нега саёзлашмоқда? Бу минтақа экологик тизимига қанчалик ўз таъсирини кўрсатади? Шарҳимиз давомида ана шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувурининг навбатдаги босқичини ишга туширди.
Венгрия яқин келажакда Туркманистондан газ етказиб берилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Венгрия Давлат котибининг Шарқ масалалари бўйича ўринбосари Адам Штифтер маълум қилди.
Туркманистон ҳукумати иш ҳақи, пенсия, давлат нафақалари ва стипендияларнинг ҳар йили оширилишидан воз кечишни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.