Шу мақсадда саноатлашган боғ, токзор ташкил қилиш, сабзавот, озуқа экини етиштириш учун адир ерлар қийматининг 1 фоизи миқдоридаги нарх билан аукционда сотилади.
Аукцион ғолиблари ерни бошқа одамга қайта ижарага бериши мумкин бўлади ва ижара ҳуқуқи бепул рўйхатдан ўтказилади.
Бу имкониятлар ҳисобига ишбилармон фермерларимиз келгуси йил 100 минг гектар адир ерларни фойдаланишга киритишига ишонч билдирилди.









