Адлия вазирлигида Германиянинг собиқ адлия вазири билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 25 октябр 2021 818

    Адлия вазирлигида Германиянинг иккита федерал вазирлигини бошқарган эксперт Б. Сиприс билан учрашув бўлиб ўтди.

    Жорий йил 25 октябрда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А. Каримов Германиянинг собиқ федерал адлия вазири ҳамда иқтисодиёт ва энергетика вазири Б. Сирпис билан учрашди.

    Адлия вазири ўринбосари Б. Сирписни вазирликнинг фаолият йўналишлари, хусусан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш, давлат бошқаруви тизими янада такомиллаштириш, ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хилда таъминлаш соҳаларида вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар билан таништириб ўтди.

    Шунингдек, мамлакатимиздаги ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, коррупцияга қарши муросасиз курашиш, сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришга қаратилган сўнгги ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар хорижий томон эътиборига етказилди.

    Ўз ўрнида, Б. Сирпис мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилган ислоҳотларнинг кўлами ва самарадорлигини юқори баҳолади.

    Тадбир давомида икки томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларини, шу жумладан, юридик хизматларни рақамлаштириш жараёнларини янада кенгайтиришда Германия тажрибасини ўрганиш, юридик соҳа мутахассисларининг малакасини оширишга қаратилган тренинглар ташкил этиш, давлат ташкилотлари мутахассисларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларда давом эттиришга келишиб олинди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates