Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон орқали етказилади

    Долзарб 13 октябр 2021 1764

    Афғонистонда инсонпарварлик ҳолати тобора ёмонлашиб боряпти. 20 миллион афғон халқига ёрдам бериш учун зудлик билан маблағ зарур бўляпти. Бу ҳақда БМТнинг қочоқлар бўйича бошқармаси огоҳлантиради.

    БМТнинг Афғонистонда инсонпарварлик ишларини амалга ошириш учун 606 миллион долларга буюртма берганига бир ойдан ошди. Лекин ҳозир ушбу маблағнинг 35 фоизи қўлга киритилган, холос. Ушбу маблағ Афғонистон иқтисодининг барбод бўлишининг олдини олиш учун зарур. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Афғонистон масаласида фавқулодда учрашувга йиғилган «Большая двадцатка» («Катта йигирматалик») раҳбарларига қаратилган мурожаатида ёдга олган, деб хабар беради БМТ янгиликлари хизмати.

    БМТнинг Қочоқлар иши бўйича бошқарма вакили (УВКБ) Бабар Балох юз минглаб ички кўчманчиларга фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун Бошқарманинг Афғонистон билан чегарадош мамлакатларда логистик марказлар шакллантириш устида иш олиб бораётгани ҳақида Қобулдан туриб хабар берди.

    «Кечалари совуқ тушиб қолди, ва бошпанасиз қолган одамларга зудлик билан ёрдам керак», — деб таъкидлади, Балох. Унинг сўзларига кўра, ёрдамга муҳтож афғонларнинг сони 20 миллиондан ошган ва кун сайин ортиб боряпти.

    Яқин вақтлар ичида Қочоқлар иши бўйича бошқарма Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрига инсонпарварлик юки билан учта самолётни жўнатишни режалаштирган. Кейинчалик чегаранинг Хайратон ўтиш жойи орқали юкларни юк автомобилларда Мозори –Шарифга етказиш учун. Бундай юкларнинг биринчиси Термиз шаҳрига октябрь ойи ўрталарида келади.

    БМТда бугун афғон оилаларининг беш фоизигина етарли озуқа билан таъминланганлиги ҳақида огоҳлантиради. Беш ёшгача бўлган болаларнинг ярмидан кўпи тўйиб овқатланмайди. Агар ёрдам бўлмаса, уларнинг силласи қуриб кетиши хавфи турибди. Ёрдам бериш учун вақт эса ўтиб боряпти.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates