15-17 декабрь кунлари Женева шаҳрида 2025 йилги Қочоқлар бўйича глобал форум тараққиёти шарҳи – юқори мансабдор шахсларнинг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда. Учрашувда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этмоқда.
Иқлим ўзгариши муаммоси инсон фаолиятининг сайёрамиз табиий салоҳиятига салбий таъсири билан боғлиқ глобал муаммолар ичида етакчи ўринни эгалламоқда.
Бир йилда 240 миллиондан ортиқ одам глобал тармоққа уланди, шу тариқа дунё миқёсида интернетдан фойдаланувчилар сони қарийб олти миллиард нафарга етди. Бу дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми деганидир.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Бош Ассамблеяси жаҳон ташкилотининг янги Бош котибини сайлаш жараёнини бошлаш тўғрисида қўшма хат эълон қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) барча муҳтожларга озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун маблағ етишмаслигини эълон қилди.
Дунёдаги глобал ўзгаришлар кўз ўнгимизда рўй бермоқда. Ҳозирда Ер юзидаги кескин иқлим ўзгаришларини сайёрамизнинг барча минтақаларида кузатиш мумкин.
Сув тошқинлари, бўронлар, қурғоқчилик ва ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво сўнгги ўн йил ичида бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг кўчишига сабаб бўлди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия Президенти Аҳмад аш-Шараа ва ички ишлар вазири Анас Хаттобга қарши санкцияларни бекор қилди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Фаластиннинг Ғазо секторида сулҳнинг бузилиши давом этаётганидан хавотир билдирди ва сулҳ битимига риоя қилишга ва Фаластин-Исроил можаросига сиёсий ечим ишлаб чиқишга чақирди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш йўл-транспорт ҳодисаларига қарши курашиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.