«Афросиёб»: Ўзбекистон Мустақиллигининг 30-йиллигига тўёна

    Транспорт 30 июл 2021 1012

    Бугун, Тошкент шаҳрида Ўзбекистонга янги келтирилган «Афросиёб» – юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Тантанали маросимда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси в.б. Хасилов Хуснутдин Нуриддинович ҳамда Испаниянинг «Patentes Talgo S.L.U.» компаниясининг Тошкент шаҳрида жойлашган филиали директори Хавьер Ромеро Кабаллеро иштирок этдилар.

    – Маълумки, юртимизга дастлабки иккита «Афросиёб» поездлари 10 йил олдин, 2011 йилда ва кейинги яна иккита ҳаракат таркиби эса 2017 йилда олиб келинди, – дейди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси в.б. Х.Хасилов. – Мазкур электропоездларнинг харид қилиниши Ўзбекистон темир йўлларида йўловчи ташиш сифатини ошириб, мамлакатимиз транспорт-коммуникация тизимларининг жахон стандартлари даражасига олиб чиқди.

    Хабарингиз бор, 2019 йил июнь ойида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Испаниянинг «Patentes Talgo S.L.U.» компанияси билан яна иккита Талго-250 русумли юқори тезликдаги поездларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Шартнома қиймати 57,5 миллион эврони ташкил этди. Молиялаштириш Испания компанияларининг корпоратив халқаролаштириш жамғармаси (ФИЕМ) томонидан амалга оширилади. Инвестиция лойиҳасига кўра, иккита поезддан ташқари, Испания компанияси тўртта Эконом-класс турдаги вагонлар, шунингдек, таъмир ишлари учун керакли ускуналар етказиб берилади.

    – Аввало, Ўзбекистон темир йўл маъмуриятига чуқур ҳурмат ва эҳтиром билдирмоқчиман, – дейди Испаниянинг «Patentes Talgo S.L.U.» компаниясининг Тошкент шаҳрида жойлашган филиали директори Хавьер Ромеро Кабаллеро. – Бизнинг ҳамкорлигимиз 10 йил давом этмоқда ва биз ушбу қўшма лойиҳани ривожланиб бораётганидан мамнунмиз ва сизларнинг қувончингизни ва ушбу ғалабани сиз билан баҳам кўришимиздан гъоят хурсандмиз.

    Бугунги кунда юртимизда мазкур русумли поездларининг тўрттаси Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Қарши каби шаҳарларига қатновларни амалга оширади. Яқин келажакда эса, Бухоро – Хива янги темир йўлинида электрификация ишлари якунлангач, юқори тезликдаги поездлар йўналиши Хоразмга қадар етиб боради.

    Жорий йил июль ойининг бошларида янги, юқори тезликдаги ҳаракат таркиблари юк кемасига ортилган бўлиб, дастлаб 4 000 километр масофани кемада Испаниянинг Билбао шаҳридан Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳригача етказилган. 20 июл куни «Афросиёб» поезди Санкт-Петербург шаҳридан чиқиб, 4 200 километр масофани Россия Федерацияси ва Қозоғистон орқали босиб ўтиб Ўзбекистон томон йўл олди ва бугун, 24 июлда Тошкентга етиб келди. Навбатдаги, бешинчи поезд инвестиция лойиҳаси доирасида харид қилинди. Жорий йил сентябрь-октябрь ойларида ушбу турдаги яна бир ҳаракат таркиби етказиб берилиши кутилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, бундан 10 йил илгари, аниқроғи 2011 йилда юртимизга биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» замонавий поезди олиб келинган бўлиб дастлаб Тошкент ва Самарқанд ўртасида ҳаракатлана бошлади. Поезд ВИП-, Бизнес- ва Эконом-тоифадаги вагонларини, шунингдек Бистро-вагонини ўз ичига олади. Поезд соатига 230 километр тезликгача ҳаракатланяпти ва Тошкентдан Самарқандгача 2 соат 8 дақиқа, Бухорогача 3 соат 51 дақиқа ва Қаршигача 3 соат 21 дақиқада масофани босиб ўтади.

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси юқори тезликдаги темир йўл инфратузилмасига эга бўлган дунёнинг 20 мамлакат рўйхатидан жой эгаллаб, «Global High-Speed Train Ranking» рейтингига киритилган Марказий Осиёнинг ягона мамлакати ҳисобланади.

    Янги поездлар бугунги кунда Ўзбекистонда фойдаланилаётган ушбу турдаги поездлардан сезиларли фарқ қилмайди. 2та бош локомотив ва 11та, шу жумладан, 2та ВИП-, 2та Бизнес-, 6та Эконом ва 1-та Бистро тоифадаги вагонлардан иборат. Янги поездлардаги ўриндиқлар сони – 286та.

    Янги келтирилган поезд билан Испаниянинг Patentes Talgo S.L.U. компаниясининг 25 мутахассислари ҳам етиб келди. Бизнинг мутахассислар билан бирга улар бир ой давомида янги поездни созлаш ва ишга тушириш ишлари ҳамда янги ҳаракат таркибнинг тест синовларини ўтказадилар. Бундан ташқари, мавжуд 2 та Эконом тоифадаги (хар бири 36та ўринли) 218 ўринли «Афросиёб» поездлари, бугун етиб келган захира вагонлар (иккита) билан тўлдирилади ва хар бирида ўриндиқлар сони 286ни ташкил этади.

    Тадбир иштирокчилари шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидаги Қуюв-механика ҳамда Андижон механика заводларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган катта ҳажмли контейнерларни ташиш учун вагон-платформа, минерал ўгъит ташувчи бункерли (хоппер) вагон ва суюлтирилган газ ташиш учун вагон-систерналар билан танишдилар, деб хабар беради «O‘zbekiston temir yo‘llari» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates