баннер
13 апр 2025
11:20

    “Афросиёб” тезюрар поезди илк бор Зомин туманидаги Даштобод бекатида тўхтади

    2022 йилнинг 17 октябрь куни Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар поезди илк марта Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги Даштобод бекатида тўхтади.

    Маҳаллий саёҳлардан иборат гуруҳни олиб келган поездни рамзий кутиб олиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари С.Раҳмонқулов, туман ҳоким ўринбосари С.Анваров, Зомин тумани прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

    Маҳаллий сайёҳлар Даштобод шаҳар маданият маркази ва ёшлардан иборат жамоа томонидан байрамона куй ва қўшиқлар билан кутиб олинди.

    Шундан сўнг, сайёҳлар махсус транспорт воситасида туман бўйлаб саёҳатга олиб кетилди.

    Маълумот учун, «Афросиёб» тезюрар поездининг Даштобод бекатида тўхтаб ўтиши бўйича ҳаракат жадвали қуйидагича:

    764-сонли поезд Тошкент 8:25 — Даштобод 9:32-09:34 — Самарқанд 10:38

    763-сонли поезд Самарқанд 16:11 — Даштобод 17:14-17:16 — Тошкент 18:25

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech