Бу ҳақда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2025 йилдан Тошкент — Бухоро йўналишидаги тезюрар поездлар "Каттақўрғон" бекатига тўхтаб ўтиши ҳақида хабар қилинганди.
Жумладан, соат 8-04 да Тошкент — Каттақўрғон ва соат 17-26 да Каттақўрғон — Тошкент йўналишлари бўйлаб амалга оширилмоқда. Поезднинг илк йўловчилари Тошкентдан Каттақўрғонга қараб йўл олди.