Аграр соҳада профессионал мутахассислар тайёрлашда Корея тажрибаси ўрганилади

    Таълим 13 ноябр 2022 1350

    2022 йил 11 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида «Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда рақобатбардош кадрлар тайёрлашда Жанубий Корея тажрибаси» мавзусидаги учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ходимлари ҳамда Жанубий Кореялик мутахассис олимлар иштирок этди.

    Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент давлат аграр университети ҳамда Жанубий Кореянинг Чунгнам Миллий Университети ўртасида «Ўзбекистонда қишлоқ-хўжалиги муҳитини яхшилаш ҳамда профессионал кадрларни тайёрлаш бўйича» лойиҳа амалга ошириляпти. Ушбу лойиҳа 2021 йил 1 апрелдан токи 2028 йил 31 мартга қадар амалга оширилиши кўзда тутилган. Унга кўра, мамлакатимизда қишлоқ-хўжалиги муҳитини яхшилаш, соҳада профессионал кадрларни тайёрлаш, шу билан боғлиқ ўқув таълимини жорий этиш ҳамда аграр соҳада сертификатлаш тизимини яратиш ва самарали бошқариш тизими йўлга қўйилади.

    Маълумот учун айтиш мумкин, лойиҳани амалга ошириш мобайнида Тошкент давлат аграр университетида сертификатлаш тизими жорий этилиб, ўқув дастурлари ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалигида малакали профессионал мутахассислар тайёрлаш, университетда ҳозирги кунда фойдаланиб келинаётган лаборатория хоналари жиҳозларини замон талабига мос равишда қайта таъмирлаб, жиҳозлаш ҳамда ривожланган давлатлар ўқув адабиётлари билан бойитиш каби муҳим вазифаларни бажариш белгиланган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates