Аграр соҳасида Жанубий Корея билан ҳамкорлик кенгайтирилади

    Агросектор 28 феврал 2023 937

    Жанубий Корея Республикасининг Халқаро қишлоқ хўжалиги алоқаларида кўптармоқли ҳамкорлик ва ривожланиш маркази раҳбари Уонкю Ча ҳамда KOPIA Халқаро маркази директори доктор Оҳ Сунг Жонг бошчилигидаги делегация Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида бўлди.

    Музокара давомида институт директори Шуҳрат Азизов ва Халқаро қишлоқ хўжалиги алоқаларида кўптармоқли ҳамкорлик ва ривожланиш маркази раҳбари Уонкю Ча ҳамда KOPIA директори доктор Оҳ Сунг Жонг республикамизда чорвачилик озуқа базасини ривожлантиришда смарт технологиялардан фойдаланган ҳолда сифатли гўшт маҳсулотларини етиштириш технологияси – «Смарт фарм»ни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳани муҳокама этиб, уни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди.

    Мулоқотда Тошкент вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, Янгийўл тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари ҳамда Чорвачилик ва паррандачилик ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтлари олимлари иштирок этди.

    Мулоқотдан сўнг меҳмонлар институт қошида ташкил этилган музей ва тажриба хўжалиги дала майдонлари, чорвачилик фермаси билан танишдилар.

    Маълумот учун: Замонавий «Смарт фарм» муассасасида қорамолларнинг наслдорлигини ошириш, технологик жараёнларни рақамлаштириш, автоматлаштирилган чорвачилик хўжаликларида «Смарт анимал фарм» рақамли дастурида ишловчи техник ходимларни тайёрлаш бўйича ўқитиш ташкил этилади.

    Бундан ташқари, Тошкент давлат аграр университетида талабалар учун Кореянинг Данкук қишлоқ хўжалигида халқаро ҳамкорлик институти профессори, доктор Ли Донг Жи, иштирокида семинар бўлиб ўтди. Профессор «Мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув марказини ташкил этиш» лойиҳаси менежери ҳисобланади. «Мева ва сабзавот ишлаб чиқариш соҳасида илғор технологиялар ўқув марказини яратиш» лойиҳаси Корея қишлоқ жамоалари корпорацияси (KRC) ва Корея қишлоқ хўжалиги халқаро ҳамкорлик институти (DICA) томонидан амалга ошириляпти, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Лойиҳа доирасида қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган:

    - мева-сабзавот етиштиришнинг илғор технологиялари бўйича ўқув маркази ва намунали фермер хўжалиги;

    - замонавий технологияларни жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ўқув курслари.

    - Кореялик мутахассислар 2000 нафар фермерлар учун консалтинг, реклама ва тренинг тадбирларини ўтказади;

    - Корея қишлоқ хўжалиги тажрибасини ўрганиш мақсадида мутахассисларни Кореяга малака ошириш учун юбориш.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates