Бу ҳақда ҳарбий ҳаракатлар бошқармаси (янги ҳокимият бошқарув органи) баёнотида айтилади, матни унинг Telegram-каналида чоп этилди.
“Биз Аҳмад аш-Шараънинг ўтиш даврида мамлакат Президенти лавозимига киришганини эълон қиламиз, у Сурия Араб Республикаси раҳбари вазифасини бажаради ва халқаро форумларда унинг вакили бўлади”, дейилади баёнотда.
Унда “олдинги тузум даврида тузилган Халқ кенгаши (парламент) ва [парламент билан боғлиқ] барча қўмиталар тарқатиб юборилгани”, шунингдек, “мамлакатнинг 2012 йилги конституцияси ва фавқулодда вазиятларда қабул қилинган барча қонунлар бекор қилингани” ҳақида хабар берилган”. Таъкидланишича, Аҳмад Ал-Шараъ Сурия Президенти сифатида “[янги] доимий конституция тасдиқланиб, кучга киргунга қадар ўтиш даврида фаолият юритадиган вақтинчалик қонунчилик кенгаши”ни шакллантиришни ўз зиммасига олади, деб хабар беради tass.ru.