Ҳозирги пайтда учувчилар «Uzbekistan Helicopters» муҳандислари ва техник ходимлари билан биргаликда мазкур моделлардан фойдаланиш тажрибасини ўзлаштиряпти. «Airbus»нинг H125 ва H130 вертолетлари арзон ва сифатли парвоз хизматлари туфайли аҳолининг ҳаракатчанлигини оширади, — дея таъкидлади «Uzbekistan Helicopters» раҳбари Азиз Сафиуллин.
Бу «Airbus»нинг Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлигининг янги босқичи. «Ecureim» оиласига кирувчи кўпфункционалли ва ишончли вертолетлари мамлакатингиз иқлими талабларига тўлиқ жавоб бера олади», — деди «Airbus Helicopters»нинг Ўзбекистондаги сотув ишлари бўйича директори Ромен Лана.
Ўзида юқори сифатни, умумийликни, паст даражадаги эксплуатация ҳаражатларини қамраб олган кўп мақсадга мўлжалланган H125 (аввалги номланиши: AS350 B3e) вертолети баланд тоғ ва иссиқ иқлим шароитида ҳам парвозларни амалга ошира олади.
«Ecureim» оиласига кирувчи бошқа вакил саналмиш H130 русумли енгил бир двигателли вертолет VIP ва йўловчи ташишга, сайёҳлик парвозларини амалга оширишга, санитар авиацияси ва кузатув операцияларига мўлжалланган. Кўп мақсадли кенг салонли H130ни бир нафар пилот бошқаришига қарамай, тана ҳажмига қараб, етти нафаргача йўловчини сиғдира олади, деб хабар беради «АвиаСтат» «Airbus» компанияси маълумотига таяниб.