Ҳозиргина эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди.
Унда иштирок этган ҳамюртимиз Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритди.
Акбар Жўраев даст кўтаришда 180 кг, силтаб кўтаришда 220 кг, икки кураш натижасига кўра 400 кг натижани қайд этиб, 3 та олтин медалга сазовор бўлди.